

- "Барселона" менинг футболга бўлган қарашимни ўзгартириб юборди. Менда бўш вақт деярли йўқ. Қўлга киритилган ғалабалар билан чегараланиб қолиш йўқ. "Барселона" сафида ўйнаганингдан кейин ҳар учрашувдан сўнг тезда кейинги ўйинга тайёрланишинг керак. Янги чорловларга кўникишинг лозим. Шунингдек, Иньеста, Месси, Бускетс, Суарес ва Неймар каби футболчилар билан бирга ўйнаш жуда мароқли. Қачон Аргентинага қайтишимни билмайман. Лекин ўз юртим мени ўзига тортади. Аргентинани жуда соғинганман.



