UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  0 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  2 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   2 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  31 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  12 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  2

Машраб Адилов: "Доимо ўз олдимга юқори мақсадларни қўяман" Янгиликлар

Машраб Адилов: "Доимо ўз олдимга юқори мақсадларни қўяман"

"Локомотив" футзалчиси Машраб Адилов "Строител-Зарафшон"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ўйин қийин ўтишини билардик. Кеча "Пахтакор"га қарши ўйинда жамоамиз катта куч йўқотди. Бугунги учрашувда эса бу билиниб қолди. Ўйинни яхши бошлай олмадик, биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик имкониятларимиздан максимал равишда фойдаланиб кетдик ва ишончли ғалабага эришдик.

- Ўзбекистон чемпионатида кетма-кет турли хил жамоалар таркибида чемпионликни қўлга киритдингиз.

- Ҳа, бу жуда яхши ҳиссиётларни тақдим қилади. Умуман олганда мен доимо ўз олдимга юқори мақсадларни қўяман. Футболчи шу орқали ўсишга эришади. Катта мақсадлар сари интилавериш футболчини янада кучли қилади. Мен ўзим ўйнаётган жамоа учун доимо бор кучим билан курашаман.

- Келаси турда АГМКга қарши бир йўла икки ўйин бизни кутиб турибди.

- Албатта, АГМКга қарши ўйинлар қийин ўтиши турган гап. Ушбу жамоа таркибида жуда тажрибали ва иқтидорли ёш футболчилар жам бўлишган. Аммо "Локомотив" раҳбарияти бизнинг олдимизга улкан мақсадларни қўйган. Жамоамиз жуда ҳам яхши тайёргарликка эга. Биз исталган рақибга муносиб қаршилик кўрсата оламиз. АГМКга қарши ўйинларда фақатгина ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика