UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  25 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  0 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  10 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34

Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак Янгиликлар

Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак

Йил аввалида "Янги Фарғона" газетасида "Нефтчи"ни Ўзбекистоннинг "Манчестер Юнайтед"ига қиёслашганди. Ўхшатиш ҳозирги МЮга нисбатан бўлса, фикрга қўшиламан.

Жорий йил "Нефтчи"да Аловуддиннинг шамчироғи пайдо бўлдики, Роналду ва Мессидан ташқари истаган футболчисига рад этиб бўлмайдиган таклифлар билан чиқишди. Виталий Левченкодан эса тайёр маҳсулотлардан жамоа тузиш қолганди. Деярли ҳар бир интервьюсида хатолар устида ишлашни ва бу маълум вақт талаб қилиниши айтишдан чарчамайдиган мураббий лавозимига тайинланган муддатни инобатга олсак, ҳозирга қадар стадион қоровулигача яхши тасаввурга эга бўлиши керак эди. 

Қишда йиғилган таркибда ҳам номлар шу даражада эдики, қулоққа чалинишининг ўзиёқ, молиявий жиҳатдан имконияти чекланган жамоалар юрагига ғулғула солиши табиий эди. Қишда йиғилган таркиб, мен тенги авлод телевизор остида ёнбошлаб томоша қилган "Қор болалари" сингари енгилмас жамоа сифатида кўрилганди. "Енгилмас" мураббий Левченко қўл остида ушбу жамоа дастлабки беш назорат ўйинининг тўрттасида дуранг ўйнади. 

Эҳтимол, биринчи давранинг сўнгги турларида натижалар билан фикримга қарши чиқишингиз мумкин. Бироқ чемпионлик учун курагаётган жамоа турнир жадвалидаги дастлабки олти жамоа ичидан фақатгина "Динамо"ни мағлуб эта олди. Мана шу фактнинг ўзи ҳам мураббийнинг қудратини белгилаб бера олади. 

Агар бу ҳам етарли бўлмаса, Ўзбекистон кубогида "Машъал" билан ўйинни ҳеч қандай изоҳсиз келтиришнинг ўзи кифоя.

Биринчи даврага нисатан таркиб жиҳатдан кучсизланган "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг Левченко матбуот анжуманида қайси муаммолар устида ишлаш кераклигини яхши билиши, аввало, ҳимоядаги хатоларни тўғрилаши кераклигини таъкидлади.

Энг аввало ҳимоя чизиғидан қайғураётган мураббий ёзги трансферлар ойнасида бирорта ҳимоячи олиш борасида бош қотирмасдан фақатгина олдинги чизиққа урғу беришда давом этди. Ваҳоланки, фарғоналиклар 16 ўйинда 15 та, яъни ўртача ҳар бир ўйинда бир мартадан бошларини чангаллашига тўғри келмоқда.

Қизиқ томони, "Нефтчи" ўтказиб юборган голлар кўпгина ҳолатларда бир-бирини такрорламоқда. "Бунёдкор"га қарши ўйиндаги иккинчи голни олайлик: ўнг қанотдан жарима майдони марказига пас ва бир уринишда зарба "Пахтакор" билан ўйинда ўтказиб юборилган голни ёдга солади. Ёки ундан аввалги учта гол ўтказиб юборилган учрашувларни ёдга олайлик – "Қизилқум", "Машъал", ОКМКга қарши баҳсларнинг барчасида бурчак зарбаси натижасида гол қабул қилиб олинди.

Орқа чизиқда муаммолар бўла туриб, мураббий шамчироқдан ҳужумчи устига ҳужумчи сўради. Трансферлар борасида ҳам маълум шубҳаларим бор. Одиловни инобатга олмаганда, бир вақтлар ўзининг энг ёрқин дамларини ўтказган, аммо ҳозирда яхши формада бўлмаган Нимели ва Кожонинг жалб этилиши тушунарсиз таваккал эди. 

Нимели 2024/25 йилги мавсум 18 ўйинда 880 дақиқа ҳаракат қилиб, атиги 1 та гол урди. Кожо эса 18 учрашувда 3 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Эҳтимол, улар яна ўтмишини такрорлашар, бироқ бу ҳодиса доим содир бўлавермайди. 

Суперлигада ҳали ҳеч нарса бой бермаган "Нефтчи" қандай ҳолатда бўлмасин, яна қанча очко йўқотмасин, мавсум якунида камида кучли учликдан жой олишига ишончим бор. Шу билан бирга, мураббийнинг фаолиятини давом эттиришига ҳам. Бироқ хатоларни яхши билишнинг ўзи камлик қилади, уни тўғрилаш ва ўз йўлига тушириш муҳим аҳамиятга эга. 

Мукаммал жиҳозланган автомобил пойгада ютқазаётган пайт унинг эҳтиёт қисмларини ҳадеб ўзгартиравериш эмас, балки ҳайдовчини алмаштириш ҳақида ўйлаб кўриш керак, менимча.

Ҳар ҳолда, "Нефтчи" мухлислари бундан кўпроқ ва ёрқин ғалабаларга муносиб.


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика