UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  101 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  28 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8

Машарипов ҳақида берилган сўровнома якунлари Янгиликлар

Машарипов ҳақида берилган сўровнома якунлари

Телеграм каналимизга Жалолиддин Машарипов билан боғлиқ сўровнома қўйгандик.

2020 йил якунларига кўра, "Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси" деб топилган Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистонига йўл олиши кутилганди. Сайтимизда у ҳатто тиббий кўрикдан ўтди, тез орада "Ал Насср" билан шартнома имзолайди деган хабар ҳам чиқди. 

Бироқ нимадир бўлди-ю, ушбу трансфер амалга ошмади. Бизга маълум бўлишича, Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубига тақиқ қўйилган ва ҳеч қайси футболчини трансфер қила олмас эмиш. Лекин бу қанчалик тўғри ёки нотўғри буниси қоронғу. 

Бугун "Жалолиддин Машариповнинг Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзоламагани..." сарлавҳали сўровнома якунларига тўхталиб ўтамиз. Ўтган вақт мобайнида мазкур сўровномада 10 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этиб, энг кўп 41 фоиз иштирокчи "Яхши бўлди, энди Европага кетади" деган вариантда тўхталган. 

28 фоиз ўқувчи "Ёмон бўлди, энди легионер бўла олмаса керак" деган вариантни танлаган ҳамда 24 фоиз иштирокчига "Яхши бўлди, яна "Пахтакор"га қайтади" варианти маъқул келган. Фақат 7 фоиз ўқувчигина "Ёмон бўлди, "Ал Насср" кучли клуб эди" деган вариантга тўхталган.

 

Сўровнома якунлари ҳақида нима дейиш мумкин? Аввало шуни айтиш керак, Саудия Арабистони чемпионати Осиёда етакчилар қаторида туради ва уларнинг чемпионатини Қатар ёки БАА лигалари билан солиштириш керак эмас. Қолаверса, "Ал Насср" ҳам кучли жамоа ҳисобланади, ахир бу клубда Абдераззақ Ҳамдаллаҳ сингари тўпурар бежизга ўйнаётгани йўқ. 

Айтайлик, бу трансфер амалга ошмагани билан Машарипов Европага кетса, бундан яхшиси йўқ. Лекин яна Ўзбекистон чемпионатига қайтса, бу ортга қадам ташлаш бўлади. Узун қулоқ гап-сўзларга қараганда моҳир ярим ҳимоячи Қатарнинг "Ал Садд" клуби билан шартнома имзолар эмиш. Лекин бу қанчалик ҳақиқат, албатта вақт ўтиб билиб оламиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика