

"Учрашувдан сўнг футболчи клуб шифокорлари томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширувлар натижасига кўра, жароҳат жиддий эмаслиги аниқланди.
Ҳозирда футболчи тикланиш жараёнини бошлаган ва клуб тиббий штаби назорати остида даволаш–реабилитация муолажаларини давом эттирмоқда.
Дастлабки прогнозларга кўра, Иброҳим Ҳалил Йўлдашев 7–10 кун ичида умумий машғулотларга қайтиши кутилмоқда", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Йўлдошев "Хоразм"га қарши баҳсда жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.



