"Машъал"га Риҳсибоев ва уч футболчи қўшилди

Narzulla Saydullayev
16 июл 2018, 11:25
“Машъал“ жамоаси про-лиганинг иккинчи даврасига тайёргарлик олиб бораётгани ва таркибга янги футболчилар қўшилгани ҳақида маълумот берган эдик.

Таркибга келиб қўшилган: Супер лиганинг “АГМК“ клубидан 24 ёшли ярим ҳимоячи Санжар Рихсибоев клуб билан бир ярим йиллик шартнома имзолади. Ундан ташқари тажрибали дарвозабон “Машъал” тарбияланувчиси Шерзод Абдураимов “Норин“ жамоасида ижара муддати якунига етди. Эндиликда Абдураимов иккинчи даврада жамоа шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек “Сурхон“ дан Сирожиддин Қўзиев ва “Машъал“ БЎФМ дан Шокир Йўлдошевлар иккинчи даврада жамоа шарафини ҳимоя қилишади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›