UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  0 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  1 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  3 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  8 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1

“Машъал”да Қўзибоевдан бошқа гол урадиган футболчи йўқми? Янгиликлар

“Машъал”да Қўзибоевдан бошқа гол урадиган футболчи йўқми?

Муборакнинг “Машъал” жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг яна олий лигага қайтди.
Жамоа дастлабки олти тур якунларига кўра, 6 очко жамғариб, 9-ўринда боряпти. “Машъал” бугун ўз майдонида “Олмалиқ”ни қабул қилади. Бунгача эса иккита ўйинни уйда, тўртта баҳсни сафарда ўтказди.

Қизиғи шундаки, “Машъал” сафарда бўлиб ўтган тўртта учрашувнинг бирортасида мағлуб бўлмади: уч дуранг ва бир ғалаба. Лекин уйдаги икки баҳсда ютқазиб қўйди, бунинг устига тўп кирита олмасдан. “Машъал” ҳозирча иккита гол уриб, ўз дарвозасидан тўртта тўп ўтказиб юборди. Мана шу иккита гол ҳам биргина Зоҳир Қўзибоев ҳисобига ёзилди. Касбилик ҳужумчи сафарда “Сўғдиёна” ва “Андижон” дарвозасига биттадан тўп киритди.

Шундай экан, ҳақли савол туғилади: “Машъал”да Зоҳир Қўзибоевдан бошқа гол ура оладиган ҳужумчи йўқми? Агар энди бир-иккита тур ўтганида бу саволни ўртага ташласак ноўрин бўларди, аммо олтита тур кам эмас. Бу “Машъал” 540 дақиқа футбол ўйнади деганидир. Ва бунда бемалол беш-олтита гол урса бўлади. Муборакликлар сафида ҳужумчилар йўқ эмас, бор. Масалан, Мўйдин Мамазулунов, Баҳодир Муртазоев, Ихтиёр Тошпўлатов, Элдор Шомуродов каби ҳужумчилар бор, лекин негадир уларнинг омади келмаяпти.

Мамазулунов шу ҳафта чиққан “Футбол Экспресс” газетасига интервью бериб, тўп кирита олмаётганидан хафалигини айтибди. Эҳтимол, у янги жамоасига ҳали тўлиқ киришиб кетмагандир. Баҳодир Муртазоев кам ўйин амалиётига эга бўляпти, у эндигина иккита учрашувда иштирок этди. Ихтиёр Тошпўлатов эса асосан қанотда тўп тепяпти. Элдор Шомуродовга келадиган бўлсак, 1995 йилда туғилган ҳужумчи ёшлар терма жамоасига мунтазам чақирилмоқда, бироқ “Машъал” устози Александр Хомяков уни кўпроқ ёшлар лигасида майдонга туширяпти.

Шуларни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, ҳозирча ҳужумчилардан фақат Зоҳир Қўзибоев ишончни оқламоқда. Қолган ҳужумчилар бу йилги чемпионатдла қачон гол уришади, буниси ҳали номаълум. Лекин бундан “Машъал” унчалик хафа бўлмаса ҳам бўлади, негаки таққослаш учун “Нефтчи”даги ҳужумчилардан ҳали ҳеч ким гол ургани йўқ. Демак, “Нефтчи” билан солиштирганда “Машъал” бироз енгил аҳволда.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика