UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  0 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  5 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  2 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  10 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  4 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  3 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  16 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3

"Машъал": "Ёшларимиз дуранг ўйнашди" Янгиликлар

"Машъал": "Ёшларимиз дуранг ўйнашди"

Бугун ёшларимиз Андижонда Олий лиганинг 17-тури олдидан ёшлар лигаси учрашувини ўтказди.


Учрашувнинг 13 дақиқасида Абдурасул Ғаниев яқин масофадан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади.  30 дақиқада Хондамир Юлдашевнинг кучли зарбасини Илёсов қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.  32 дақиқада Муни Мирмуҳсин Юсуповни пасини Марадона Сафаров дарвозага йўллади бироз ўйиндан ташқари ҳолат деб топилди.  38 дақиқада Искандар Шайқуловни пасидан сўнг Сардор Абдураимов дарвозабонни алдаб юқори бурчакни аниқ нишонга олди ва ҳисобни очди.  Бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоага ҳам дарвозаларни ишғол этиш насиб этмади.

Иккинчи бўлимнинг 4 дақиқасида Хондамир Юлдашевни қанотдан узатиб берган пасини Фарруҳ Мирзаев боши билан дарвозага жойлаб қўйди.  58 дақиқада Шоҳруҳ Достоновни қанотдан узатган пасини Муни Мирмуҳсин Юсупов ҳимоячилардан илдамроқ ҳаракат қилиб гол киритди.  85 дақиқада Баҳром Қосимов ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди.  Учрашувда дарвозалар бошқа ишғол этилмади ва баҳс жангавор дуранг билан якунланди.

Ушбу дурангдан сўнг "Машъал" ёшлари тўплаган очколари 31 тага йетди ва турнир жадвалида учинчи поғонага жойлашди.  

Ёшлар лигаси,  17-тур.
"Андижон" - "Машъал" 2:2

Голлар:
0:1 Сардор Абдураимов (38), 1:1 Фарруҳ Мирзаев (48), 1:2 Муни Мирмуҳсин Юсупов (58), 2:2 Баҳром Қосимов (85).
Огоҳлантиришлар:  Рўзивой Абдуғаффоров (52) - Азиз Файзиев (22),  Муни Мирмуҳсин Юсупов (42) , Сирожиддин Раҳматуллаев (44)
Ҳакамлар:  Дaулетбай Жалимов (Нукус),  Зиёдулла Абдураҳмонов,  Фарҳод Комилов,  Акмал Раҳимов (барчаси Андижон)
Назоратчи:  Игорь Нехочин (Наманган)

"Андижон":  34. Лочин Долимов,  31. Бобур Уришев (64. Бунёд Ғаффоров 70),  45. Артур Маматказин,  33. Мадамин Маҳмудов,  21. Фарруҳ Мирзаев (c) (17. Элдор Жонибеков 60),  8. Бахтиёр Қосимов,  19. Фарруҳ Бекмуродов (7. Шоҳсултон Ғофуров 46),  3. Абдурасул Абдуғаниев (99. Рўзивой Абдуғаффоров 46),  15. Хондамир Юлдашев,  11. Равшан Тоҳиров (41. Баҳром Қосимов 64),  4. Дилмурод Маҳмудов.
Захира:  12. Баракатилло Исроилов,  14. Аброр Комилов.

"Машъал":  35. Жавоҳир Илёсов (c),  15. Искандар Шайқулов,  27. Сирожиддин Раҳматуллаев,  28. Марадона Сафаров (4. Юнус Очилдиев 80),  29. Сардор Абдураимов,  32. Муни Мирмуҳсин Юсупов (16. Нажмиддин Қувончиев 90),  36. Абдулла Набиев,  39. Шоҳжаҳон Қиличев,  40. Азиз Файзиев (46. Жасур Бобоев 30, 47. Темур Мифтахутдинов 73)),  43. Сирожиддин Аллаев,  48. Шоҳруҳ Достонов (31. Муҳиддин Ризвонов 62).
Захира:  1. Сардор Шаропов,  45. Жонибек Мирзақулов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика