UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  0 16:13"Атлетико"нинг ЕЧЛ доирасида "Сантьяго Бернабеу"га сафарлари статистикаси  6 15:51Футзал. Ўзбекистон кубоги. Иккинчи давра баҳслари Жиззах ва Андижонда ўтказилади  0 15:32"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини кузатмоқда  0 14:56"Арсенал" "Лилль" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 14:37Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади   4 14:14"Атлетико" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини ўз сафида кўрмоқчи  2 13:45Рафинья фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:26"Барселона" Гёкерешни қанчага сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  0 12:59Вальверде - "Реал"нинг ЕЧЛда "Атлетико"га қарши ўйин қайдномасига киритилди. Хавбек мушакларидаги ноқулайлик туфайли 2 та ўйинни ўтказиб юборганди  2 12:40"Ал Ҳилол"нинг Ўзбекистон клубларига қарши ўйинлари тарихи  15 12:22"Милан" жамоа етакчиларидан бири билан шартномани 2030 йилга қадар узайтирди  1 12:18"Андижон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 11:58"Арсенал" "Атлетико"нинг собиқ спорт директори Бертани тайинлаши мумкин. Келишув март ойида тузилиши режалаштирилган  0 11:35"Бавария" ёзда Команни 35-45 млн еврога сотмоқчи. Вингерга "Арсенал" ва Саудия клублари қизиқмоқда  1

"Машъал" тўрт йиллик режаларни белгилаб олди Янгиликлар

"Машъал" тўрт йиллик режаларни белгилаб олди

Бугун "Машъал" ПФК да жамоанинг навбатдаги тўрт йиллик режалари тузиб чиқилди.
11 август куни ЎФФ федерацияси биносида Ўзбекистон футбол федерацияси ва Миллий Олимпия қўмитаси президенти Мираброр Зуфарович иштирокидаги йиғилиш қарорини таъминлаш учун "Машъал" ПФК да мажлис бўлиб ўтди. Йиғилишда клуб раҳбарияти, асосий, ўринбосарлар, биринчилик таркиби мураббийлари, академия директори иштирок этди.

Мажлисда клубнинг барча мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтди ва якунда тўрт йиллик режалар ишлаб чиқилди. Режаларни босқичма-босқич ривожлантириб бориш ва асосий эътиборни ёшларга қаратиш дастлабки устивор вазифамиз этиб белгиланди.

Энди академия битирувчиларидан энг муносиблар Ўзбекистон биринчилигида иштирок этувчи "Машъал-2" жамоасига ўтказилади. Ушбу даврани ўзидаёқ тўрт нафар 1998 йилда туғилган футболчини "Машъал-2" рўйҳатдан ўтказди. Ушбу жамоа олдидаги энг асосий вазифа этиб муносиб иштирок белгиланган. Аниқ бир поғонани эгаллаш иккинчи даражада деб баҳоланди. Жамоа бош мураббийи Дилшод Андаев навбатдаги тўрт йилликда қилиши керак бўлган вазифалар келишилган ҳолда тузиб чиқилди. Ҳар бир жамоа ўртасида тўлалигича узвий боғлиқлик боғланади.

Айнан биринчи лигада иштирок этувчи жамоамиз сафида бир неча нафар Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар терма жамоасига аъзо ва номзод футболчилар бор. Айнан ана шу футболчилашрни тўғри йўналтириш ва терма жамоага муносиб қилиб тарбиялаш учун Александр Хомяков, Вали Келдиев ва Дилшод Андаевлар ўзаро келишган ҳолда режаларни клуб раҳбариятига тақдим этди. Айнан Мираброр Зуфаровичнинг топшириқларини бажаришда дастлабки вазифа шундан иборат бўлди. Яъники терма жамоа учун клубларда олиб борилаётган ишлар дастлабки мақсаддир.

Ўринбосарлар сафида ҳаракат қилиб келаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ва номзодларни ҳар бири билан алоҳида дастур асосида, қўшимча илар олиб борилади. Асосий таркибдан ўрин олиш ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб,  терма жамоага муносиб сифати бориши таъминланади.

Асосий таркибдан нима учун сўнгги йиллардан терма жамоага муносиб футболчилар кам бўлаётганлиги ўрганилиб, керакли режа асосида айнан академиямиз тарбияланувчиларини терма жамоага етказиш вазифаси ўрганилди.

Йиғилиш сўнггида кейинги тўрт йиллик режалар тақдим этилди ва тасдиқлаш учун тайёрланди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика