UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!" Янгиликлар

"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"

Хабарингиз бор, Муборакнинг "Машъал" клуби 2024 йилги Про лигада барча рақиблардан кўпроқ очко тўплади ва лига ғолиби сифатида Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

"Муборак туманининг шарафи ва фахри бўлган "Машъал" футбол клуби 3 йиллик танаффусдан сўнг Суперлигада иштирок этадиган бўлди. Бу қайта тикланиш жараёнига клуб бош ҳомийси "Ўзмиллийбанк" АЖ катта ҳисса қўшди десак муболаға бўлмаса керак. Банк нафақат футболчиларни молиявий қўллаб-қувватлади, балки инфратузилмани ривожлантириш йўлида камарбаста бўлди.

Банкнинг кўмаги орқали клуб инфратузилмаси яхшилаш, Баҳром Вафоев номидаги стадионнинг замонавий ҳолатга келтирилиши, ёш иқтидорли футболчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга зарур шароитларни яратиш асосий йўналишлардан бирига айланди", - деб ёзади банк расмий сайти.



ПФЛ раҳбарияти айни пайтда Баҳром Вафоев номидаги стадион Суперлига талабларига жавоб бермаслигини маълум қилди.  Асосий камчилик бу стадион чими билан боғлиқ экани ҳеч кимга сир эмас. Бироқ "Ўзмиллийбанк" ёрдамида "Машъал" тез фурсатларда барча камчиликларни бартараф этиши кутилмоқда. Сабаби бу йил ўзининг 33 йиллигини нишонлаётган Ўзбекистоннинг энг тарихий ва бақувват банкларидан бири учун кичкинагина стадионнинг майсасини алмаштириш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмаслиги аниқ.


Маълумот учун, Муборак клуби ўз тарихида Ўзбекистон чемпионати кумуш медалини қўлга киритган ва мамлакат кубоги финалига чиққан. 2006 йил кичкинагина туман жамоаси Ўзбекистон шарафини Осиё майдонларида ҳимоя қилган. Осиё чемпионлар лигаси доирасида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол"дек клуби таслим этилган.




Шахсий фикримча, "Ўзмиллийбанк" ёрдамида "Машъал" 2025 йилда ўз тарихидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказса керак. Сабаби мазкур банкда футболнинг ҳақиқий фидойилари фаолият олиб боришмоқда деб эшитдим. Буни расмий сайтда чиққан баёнотдан ҳам билиб олиш қийин эмас. "Машъал" 2024 йилда "Ўзмиллийбанк" логотипи туширилган формаларда ўйнади ва Про лига ғолиби бўлди, яъни клуб ушбу брендни энг юқорига олиб чиқа олди. Энди қадам ташлаш навбати банк томонида қолди.

"2025 йилда банкнинг саъй-ҳаракатлари билан жамоа Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр. Бу нафақат "Машъал", балки Ўзбекистон футболи учун ҳам катта юксалиш, ўсиш билан баробар.

Зеро, "Ўзмиллийбанк" "Машъал" тимсолида ўзбек футболида янги давр бошланишига ишонч билдиради", - деб ёзилади "Ўзмиллийбанк" расмий сайтида.




2025 йилда Ўзбекистон Суперлигасида Қашқадарё вилоятидан бир йўла учта клуб иштирок этади. "Ўзмиллийбанк"дек ҳомийлар ёрдамида оммавий ва болалар футболи ривожланиши, ёш авлод соғлом бўлиб тарбия топишига ишончимиз комил.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика