UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  2 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  2 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  3 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  3 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  3 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  11 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  16 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  131 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  86 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  17 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  6

"Машъал" лагеридан дараклар Янгиликлар

"Машъал" лагеридан дараклар

"Машъал"нинг асосий, ёшлар ва биринчи лига жамоалари иккинчи давра учун тайёргарликларни давом эттиради.
"Машъал" (АСОСИЙ ТАРКИБ)

Клубинингнинг асосий таркиб жамоаси 14 июль куни "Олмалиқ"қа қарши майдонга чиқди. 2:1 ҳисобида "Машъал"нинг ғалабаси билан якунланган учрашувдан сўнг асосий таркиб жамоаси қисқа таътилга чиқди. Энди ушбу жамоа эртадан бошлаб яна Янгиерда тайёргарликни давом эттиради. 18-25 июль кунларига бўлиб ўтадиган йиғин давомида иккита назорат учрашувини ўтказади. Жумладан 22 июль куни Тошкентда Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтса, 24 июль куни Янгиерда Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қарши майдонга чиқади.

Таркиб борасида айтадиган бўлсак, айни вақтда жамоага янги футболчилар келиб қўшилмаган. Жамоани эса маълум муддат кўрикда бўлган украиналик легионер Руслан Качур мураббийлар штабининг қарори билан тарк этди. Ундан ташқари Отабек Нарзуллаев билан шартнома бекор қилингани хақида хабар берган эдик. Элдор Эргашев эса айни вақтда "Олмалиқ" клубида кўрикдан ўтмоқда. Қаҳрамон Баҳодировга мураббийлар жавоб берган.  Молдовалик легионер Виктор Гонца эса яна таркибга қайтади ва кейинги йиғинда ҳам иштирок этади.

"Машъал" (ЁШЛАР ТАРКИБИ)

Жамоанинг ёшлари эса кеча Қашқадарёнинг тоғли "Чашма" оромгоҳидан қайтиб келди ва машғулотларини Муборакда олиб бормоқда. Ўн кунлик тоғдаги машғулотлар давомида Вали Келдиев шогирдлари сафига янги футболчилар келиб қўшилгани йўқ. Жамоани эса ёшлардан ҳеч ким тарк этмаган. Мавсум бошланиши олдидан ушбу жамоа битта назорат учрашуви ўтказади.

"Машъал-2" (БИРИНЧИ ЛИГА)

Биринчи лига жамоаси биринчи босқичдан сўнг бир ҳафталик таътилга чиқди. Бугун таътилни якунлаб жамоа аъзолари Янгиерда йиғилди. Эртага биринчи лига жамоа Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтади ва Қашқадарёга қайтади. 19 июлдан бошлаб ушбу жамоа "Чашма" дам олиш оромгоҳида 10 кунлик машғулотларни олиб боради. Йиғин якунида эса биринчи лига жамоаси иккита назорат учрашувида майдонга чиқади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика