"Машъал": Деркач қайтди, Павленко жамоамиз аъзоси

Narzulla Saydullayev
25 июл 2016, 15:01
Иккинчи давра олдидан "Машъал" ўз сафини икки легионер футболчи билан тўлдирди.

Мухлисларга 2014 йилдаги ўйинлари билан яхши таниш бўлган Андрей Деркач яна жамоамиз сафига қайтган бўлса, украиналик бошқа бир футболчи Владислав Павленко жамоамизнинг янги аъзосига айланди. Ҳар икки украиналик футболчи "Машъал" билан шартнома имзолади ва мавсумнинг иккинчи қисмини "газчилар" жамоасида давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Деркач жамоамизга "Қизилқум" сафидан келиб қўшилган бўлса, марказий ҳимоячи Владислав Павленко "Навбаҳор"дан сафимизга келган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz