UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  0 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  2 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  0 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  13 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  12 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   15 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  21 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  5 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  10

Вячеслав Шевченко ва Андрей Деркач “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилади Янгиликлар

Вячеслав Шевченко ва Андрей Деркач “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилади

Яна саноқли кунлардан сўнг, Ўзбекистон йигирма тўртинчи миллий чемпионати старт олади.
Янги мавсумга Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ҳам пухта ҳозирлик кўрди. Жамоа аъзолари баҳсларга беш босқичда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этди. Ўтган мавсумни навоийликлар таркибида ўтказган Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов (“Шўртан”), Руслан Вагапов (“Металлург”), Наврўзбек Алимов (“Пахтакор”) лар бошқа жамоаларда ўз омадларини синаб кўришга қарор қилишди.

“Қизилқум” футбол клуби раҳбарияти эса таркибни кучайтириш, ўйин услубини шакллантиришга алоҳида урғу берди. Кончилар Навоий, Тошкент шаҳарларида йиғинлар ташкил этиш билан чекланиб қолмасдан, Туркиянинг Анталия шаҳрида икки ҳафталик ўқув-машғулотлари уюштирди. Туркия йиғини давомида “Ростов” (Россия), “Қайсар”, “Оқжетпес” (Қозоғистон), “Карпати” (Украина), “Локарно” (Швейцария) ҳамда “Вентслис” (Латвия) жамоалари билан синов учрашувларида майдонга тушдилар.

Йиғинлар давомида маҳаллий футболчилар билан бир қаторда кўплаб янги ўйинчилар мураббийлар кўригидан ўтди. Якунда янги мавсумдан бошлаб ярим ҳимоячи украиналик Андрей Деркач (“Машъал”), ҳужумчилар Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), яна бир украиналик легионер Вячеслав Шевченко (“Биркиркара” Мальта)лар клуб билан шартнома имзоладилар. Шунингдек, навоийлик мухлисларга яхши таниш бўлган футболчилар Феруз Бобоқулов, Хуршид Йўлдошевлар яна ўз севимли жамоалари либосида майдонга тушишга қарор қилишган. Бундан ташқари, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Қизилқум” жамоасида ўтказган грузиялик легионер Георгий Квесиешвили клуб билан шартномасини узайтирди.

Шу ўринда украиналик легионерлар хусусида қуйида икки оғиз маълумот бериб ўтамиз:

Деркач Андрей Владимирович
1985 йил 28 майда Украинанинг Борисполь шаҳрида туғилган.
Бўйи — 182 см, вазни — 69 кг.
У ўз футболчилик фаолиятини Украинанинг “Борисфен” жамоасида бошлаган. Турли йилларда “Шахтёр” (Донецк), “Волинь” (Луцк), “Гелиос” (Харьков), “Зимбру” (Молдова), “Полтава” (Украина) жамоаларида тўп тепган.

Ўтган мавсумда Муборакнинг “Машъал” жамоаси таркибида 22 учрашувда майдонга тушиб, икки бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

Шунингдек, Андрей Деркач 2005 йилда Украина (U-21) ёшлар терма жамоасида тўртта учрашувда майдонга тушган.

Украиналик легионер “Қизилқум” жамоасида 33-рақам остида майдонга чиқади.

Шевченко Вячеслав Тарасович
1985 йил 30 майда Львов шаҳрида туғилган.
Бўйи — 186 см, вазни — 74 кг.
У ўз футболчилик фаолиятини Львовнинг “Сокол” жамоасида бошлаган. Турли йилларда “Борисфен” (Борисполь), “Торпедо-Металлург” (Москва), “Сталь” (Алчевск), “Александрия” (Александрия), “Локомотив” (Тошкент), “Биркиркара” (Мальта) жамоаларида ўйнаган.

Ўтган мавсумда Слава мавсумнинг биринчи ярмини  Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида ўтказиб, етти учрашувда майдонга тушган ва битта гол муаллифи бўлган эди.

Вячеслав Шевченко “Қизилқум” жамоаси таркибида 9-рақамда ҳаракат қилади.

Шунингдек, мухлисларимизга яхши таниш бўлган ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов эса навоийликлар таркибида 10-рақамда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” футболчилари илк учрашувни ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади. Мазкур ўйин 14 март куни соат 17.00 да Навоийда “Умид” қўрғонидаги “Ёшлар” спорт мажмуасида бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика