UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  13 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  10 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  5 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  5 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  16 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12

"Машъал": "Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” битирувчиларига сертификатлар топширилди Янгиликлар

"Машъал": "Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” битирувчиларига сертификатлар топширилди

Теглар :  Машъал
Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан юртимизда спортга, хусусан футболга қаратилаётган юксак эътибор таҳсинга лойиқдир.

Ҳеч кимга сир эмаски, Муборакдаги «Машъал» футбол клуби иқтидорли ёшларга доимо кенг имкониятларни яратиш билан бирга, турли терма жамоаларимизга номзодларни етиштириб бериб келмоқда.

Сўзимизга исбот тариқасида, бугунги кунда Россиянинг машҳур «Ростов» клубида фаолият юритиб келаётган истеъдодли ҳужумчи Элдор Шомуродовни кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари яна кўплаб айни дамда олий лигада ўйнаб келаётган футболчиларни мисол тариқасида келтириш мумкин. Бугун Муборакдаги «Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби»да таҳсил олиш билан бирга миллионлар ўйини билан шуғулланиб келаётган 2001 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларга «Машъал» футбол клубининг махсус сертификатлари топширилди. Умид қиламизки, ушбу 16 ёшдаги тарбияланувчиларимиз ҳам яқин орада катта футболдаги илк қадамларини ташлаб, ўзларини кўрсатишга уринади. Бунинг учун уларда кенг имконият мавжуд. «Машъал» ўзбек футболидаги ёрқин аланга. Шу ўринда тарбияланувчиларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Битирувчиларимиз рўйхати

Умаров Ёқуб
Файзиев Бекзод
Турсунов Зоир
Ғоффоров Жонибек
Асилбеков Ислом
Каримов Жаъфар
Ахадов Диёр
Хамдамов Акбар
Каримов Абдуғани
Тилопов Алишер
Турдиев Ахрор
Тўраев Нодир
Шодибоев Ислом
Примов Феруз
Бобоқулов Хакимбек
Нормирзаев Шохжахон
Муродов Мардон
Пулатов Нурали
Чориев Сирож
Сафаров Сирож

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика