Марсело янги жамоаси билан шартнома имзолади
03 сен 2022 08:44
Янгиликлар
Марсело янги жамоаси билан шартнома имзолади
34 ёшли ҳимоячи Марсело фаолиятини Греция чемпионатида давом эттиради.
"Олимпиакос" ўз сайтида Марсело билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Футболчи билан бир йилга узайтириш имкониятини ўз ичига олган бир мавсумлик келишув тузилди. Битимнинг молиявий қисми эса ошкор қилинмаяпти.
"Афсона! Бразилиялик суперюлдуз Марсело "Олимпиакос"да. Клуб расман энг яхши бразилиялик чап қанот ҳимоячиси Марселони сотиб олганини эълон қилади, у қизил ва оқ рангли либосни кияди", – дейилади "Олимпиакос" сайтида.
Бразилиялик футболчи 15 йилдан ортиқ вақт давомида "Реал"да ўйнади. Transfermarkt Марселони 3 млн еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар