Марсело: "Мухлислар чиройли футбол кутишга ҳақли, аммо энг асосийси ғалаба"

Narzulla Saydullayev
20 сен 2015, 13:45
"Реал" ҳимоячиси Марсело Испания чемпионати 4-туридан ўрин олган "Гранада"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Бу ўзгача ўйин эди. Иккала жамоа вазиятлар яратди. Биринчи бўлим оғир бўлди, иккинчи бўлимда гол уриб ҳимояда яхши ўйнаш эвазига уч очкони олдик.

"Бернабеу"даги мухлислар бизга қараб ҳуштакбозлик қилишди, уларга чиройли ўйин кераклиги тушунарли. Аммо энг асосийси - ғалаба", - дейди Марсело.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru