Марсело мушакдаги муаммолар туфайли "Атлетико"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
26 фев 2016, 10:53
"Реал" ҳимоячиси Марселонинг "Атлетико"га қарши Мадрид дербисида иштирок этиши сўроқ остида.

Бразилиялик футболчи ўз жамоасининг сўнгги машғулотини якунлай олмади. Унинг мушакларида муаммолар бор. Гап жиддий жароҳат ҳақида кетмаяпти, аммо унинг елкасидаги муаммони ҳисобга олсак, Марселонинг "Атлетико"га қарши учрашувда иштирок этиши номаълум.

"Реал" - "Атлетико" ўйини 27 февраль куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca