Маротта “Интер” бош директори этиб тайинланди
13 дек 2018 19:40
Янгиликлар
Маротта “Интер” бош директори этиб тайинланди
“Ювентус” клубининг собиқ бош директори Жузеппе Маротта Миланнинг “Интер” клубига бош директор этиб тайинланди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизматининг Твиттердаги расмий акаунтида маълум қилинди.
“Бугунги кундан бошлаб “Интер” сингари буюк клубнинг бир бўлаги эканлигимдан фахраланаман. Бу менга шараф бағишлайди”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди Маротта.
Илгарироқ “Интер” ва Маротта уч йиллик келишувга эришиш ҳақида хабарлар эълон қилинганди. Унга кўра, функционер шартнома бўйича мукофот ва бонусларни қўшиб ҳисоблаганда йилиги 3 миллион евро ишлаб топиши айтилганди.
61 ёшли италиялик мутахассис сентябрь ойи охирида “Ювентус” раҳбарияти қарорига кўра Турин клубини тарк этганди. У саккиз йил “бьянконери”ларга раҳбарлик қилди. Ушбу давр мобайнида клуб етти бор Италия чемпионлигига эришда ва икки марта ЕЧЛ финалига қадар етиб борди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар