UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  0 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  1 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  11 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  8 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  30 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  10 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   14 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3

Марокаш термаси устози жамоадаги энг ёрқин футболчи кимлигини айтди Янгиликлар

Марокаш термаси устози жамоадаги энг ёрқин футболчи кимлигини айтди

ЖЧ тарихида чорак финалга чиққан африкалик илк мураббий Валид Реграги Ҳаким Зиеш ҳақида гапирди.

“Унинг қилаётган иши қойилмақом. Марокашликлар унга ишонишди ва у уларга жавоб қилди. Асосий жавобгарликни унга юклаганмиз, аммо уни севамиз ҳам. У Бразилиядаги Неймар, Франциядаги Мбаппе кабидир.

Ҳаким – энг яхши футболчимиз. Айрим мураббийларнинг фикрича, барча ўйинчилар бир хил муносабатга лойиқ, лекин бу тўғри эмас. Ҳаким шунчаки ўйинчи эмас. Уни жуда яхши кўраман ва хурмат қиламан, чунки у бунга лойиқ. Ашраф Ҳакими ҳам бошқа футболчилар каби. Улар терма жамоа учун борини беришга тайёр эканликларини кўрсатишди”, дейди Реграги.

Эслатиб ўтамиз, Марокаш ТЖ мундиал чорак финалига чиққан 4-Африка вакилига айланди. Уларни олдинда 10 декабрь куни Португалияга қарши баҳс кутмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика