UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  55 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  1 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  4 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Марокаш бош мураббийи Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? Янгиликлар

Марокаш бош мураббийи Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди?

Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Эрве Ренар Ўзбекистон термасига қарши учрашувдан олдин фикрлари билан ўртоқлашди.

"Олдимда иккита ўртоқлик учрашуви бор эди, бу баҳсларда мен барча футболчиларни синовдан ўтказиб оламан. Ҳозирча учрашувга танланадиган таркиб борасида аниқ фикр билдира олмайман. Албатта, бугун Ўзбекистонга қарши ўйинда Сербия билан учрашувда захирада ўтирган футболчиларнинг хизматидан кўпроқ фойдаланаман", - деди Ренар.

Суратда: Эрве Ренар ва "Аякс" аъзоси Ҳаким Зийеч.


Бугунги учрашувда Франция фуқаролигига эга, Франциянинг турли ёшлардаги термаларида ўйнаган "Шальке-04"нинг 20 ёшли футболчиси Амин Харит, шунингдек, "Фейеноорд" футболчиси Яссин Аюб, Голландиянинг "Утрехт" жамоаси аъзоси Закария Лабьяд, 2018 йилги Африка Миллатлар кубогида порлаган Айюб Эл Кааби каби футболчилар асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. Улар 24 март куни Сербияга қарши учрашувда майдонга тушмаган.

Марокаш терма жамоаси ЖЧ бошлангунига қадар Словакия ва Эстония термаларига қарши учрашувлар ўтказади.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика