UZ

Сўнгги янгиликлар

23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  0 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  41 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  4 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  4 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  3 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0 18:10"Манчестер Юнайтед" Луис Энрикега мурожаат қилди. Испаниялик ўз жавобини берди  9 16:53"Барселона" Суперлигани тарк этганини эълон қилди. Лойиҳада фақат "Реал" қолди  34 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  7 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  3

Марко Николич — ЦСКА бош мураббийи! Янгиликлар

Марко Николич — ЦСКА бош мураббийи!

Сербиялик мураббий Марко Николич Москванинг ЦСКА жамоаси билан шартнома имзолади, деб хабар бермоқда Москва футбол клуби матбуот хизмати.

44 ёшли мутахассис билан шартнома 2025/26 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган. 

Жамоа Николич бошчилигида янги мавсумга тайёргарликни 20 июн куни Новогорскдаги қароргоҳида бошлайди.

Николичнинг сўнгги иш жойи "Шабаб Ал Аҳли" бўлиб, у бу клубни 30 май куни тарк этганди. Сербиялик мураббий 2020 йилдан 2021 йилгача Москванинг "Локомотив" жамоасини бошқарган ва Россия Кубогини ютган, миллий чемпионат бронза медалини қўлга киритган.

Душанба куни ЦСКА Владимир Федотов жамоа бош мураббийлигидан озод этилганини эълон қилганди. Федотов "армиячилар" билан Россия Кубогида ғолиб бўлган ва миллий чемпионатда 2-ўринни банд этганди. "Қизил-кўклар" мавсум якунига кўра 6-поғонани эгаллаган эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика