UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  3 01:13"Реал" финалга боради, ўйин бекор қилинмайди  6 00:51Флик: "Ҳакамларни нафақат ҳурмат қилиш, балки, қадрлаш ҳам керак"  11 00:15Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"  10 23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  9 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  13 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  20 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  29 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  27 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  15 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  4 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  3 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4

Маркетинг Янгиликлар

Маркетинг

«Ювентус» дунё футболи тарихида энг қимматбаҳо харидга қўл урди - «Наполи»дан Гонсало Игуаинни сотиб олди. Озгина пулга эмас, нақд 90 миллион еврога.

Туринликларнинг хариди эътиборсиз қолмади, албатта. Шунча пул сарфланади-ю, эътиборсиз қоладими? Ҳар томондан турли фикрлар билдирилди. Табиийки, улар орасида маъқулловчи гапдан кўра, қарши чиқадигани кўпроқ. Ахир шунча пул-а! Ҳозир ҳамма «Ювентус»ни гапирмоқда - мухлислар, журналистлар, мураббийлар, мутахассислар... Хўш, туринликлар тутган йўл тўғрими?

Бу ўринда, энг аввало, таъкидлаб ўтиш лозим, клуб ҳозирданоқ ўз олдига қўйган мақсаднинг бир қисмига эришиб бўлди - ҳамманинг тилига тушди. Ҳозир бутун дунёда «Ювентус» овоза. Нафсиламрини айтадиган бўлсак, асл мақсад ҳам шу эди. Майли-да, бу фикрларнинг аксарияти салбий руҳда бўлса ҳам, муҳими - Юве ҳозир «тренд»да. Яъни, бош мавзуда. Хўш, бу шов-шувлар туринликларга нима учун керак бўлиб қолди?

Гап шундаки, дунё футболи йил ўтгани сари ривожланмоқда ва борган сари оддий спорт туридан кўра кўпроқ шоу-бизнеснинг бир қисмига айланяпти. Замонавий футболда 90 дақиқа яшил майдонда тўп суриш билан иш битмайди, яна клуб тарғиботини ҳам қойиллатиб қўйиш керак. Юлдузлар ҳаётининг ҳар сониясига қизиқиш бор. Бу эса клуб учун катта реклама ва ҳомийлик шартномаси деганидир. Гонсало Игуаин қиммат нархга сотиб олингач, унинг юлдузлик мақоми ҳам шунча қийматда ошди. Оқибатда унга ҳам, «Ювентус»га ҳам қизиқиш бир неча баробар кўтарилди. Бундай харид реклама шартномаларидан ташқари трансляция, чипта ва футболкалар савдосини ҳам анча жонлантиради. «Ювентус» нафақат Италия ёки Европада, балки бутун дунёда бренд бўлган клубдир. Мана шу мақомни ушлаб туриш учун клуб кенг кўламда ишларни амага ошириши шарт. Футбол оламида айнан шу нарса маркетинг деб аталади. Ишонинг, Гонсало Игуаин 10 миллион эмас,  94 миллионга сотиб олинганда кўпроқ фойда келтиради. «Реал», «Барселона», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» каби клублар айнан шундан пул қиладилар.

Ўзбек клублари эса барчаси бир бўлса ҳам 94 миллион еврога футболчи сотиб олиши амримаҳол. Нимага дейсизми? Чунки улар шунча пул ишлаб топа олмайдилар. Агар вазият шу зайл давом этса, албатта...

Футбол - гўё бир саноат. Унга ҳам инвестиция керак, бизнес-режа даркор. Афсуски, бизда олий лига шунчаки ўтказилиши лозим бўлган мажбурий мусобақага ўхшайди, трансферлар ҳақида аниқ фикр билдириш қийин. Шу сабабли ҳам йигирма йил олдинги олий лига билан ҳозиргиси ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Яна йигирма йил ўтса ҳам аҳвол ўзгармаса керак.

Фақат бир истисно - 10 йил олдинги «Қурувчи». Мана шу клуб ҳақида гап кетганда, овозимимиз пардасини бироз ўзгартиришга тўғри келади. Чунки «Қурувчи» ташкил топгани ҳамоно ўзгача йўналишдаги иши билан кўзга ташланганди. Ҳозирга қадар ҳам ТВ орқали реклама қилинган ягона клуб - «Қурувчи»  бўлиб турибди. Тан олиш лозим, охирги марта ўзбек футболига ўзгача ҳавони айнан шу клуб олиб кирди. Бошқа ҳеч бир клуб Это~Они шунчаки пиар учун чақирмади ёки Ривалдо, Зико ва Сколари билан шартнома имзоламади. Ўшанда бизга бу ишлар ортиқчадек туюлганди, аммо вақт ўтгани сари «Қурувчи» олиб борган ишлар кўламини янада кўпроқ ҳис қилиб боряпмиз. Чунки маркетинг қанақа бўлишини фақат ўшанда кўрган эканмиз. «Қурувчи» дарҳақиқат мухлислар учун ишлар эди. Аммо ҳозирги «Бунёдкор» ҳақида бундай гапларни айтиш жуда қийин. У ҳам ҳозир бошқалар сингари оддий клубга айланиб қолган. Буни қуйидаги статистика ҳам кўрсатиб туради.

Олий лига биринчи даврасида мухлисларнинг стадионга ташрифига назар ташласангиз, ғалати фактга кўзингиз тушади. Агар бу борада мусобақа жадвали тузадиган бўлсак, кучли учликни эгаллаб турган клублар яққол аутсайдерга айланадилар. Қизиқ, аммо мухлислар билан ишлаш борасида энг ёмон натижа «Локомотив»га тегишли - биринчи даврада «темирйўлчилар»нинг ҳар бир ўйинига ўртача 1341 нафар мухлис ташриф буюрган, холос. Бу борада «Бунёдкор»нинг натижаси ҳам юқори даражадамас - 1484 мухлис. Учинчи ўрин эгаси - «Пахтакор»нинг ўйинларига эса 1559 нафар ишқибоз келган. Қизиқ томони, пойтахт клублари орасида энг яхши натижа «Обод»га тегишли - олий лига дебютантининг ҳар бир ўйинига 2246 нафар ишқибоз келган. Хўш, бу нимадан далолат?

Футбол - мухлислар учун деган жумла бизда фақат истеҳзо уйғотади. Буни яхши биламиз. Нима учун олий лигада етакчилик қиладиган клублар ўйинига қизиқиш бу қадар паст? Ишонинг, агар ишқибозларнинг стадионга келиши фақат жамоа қайд этадиган натижага боғлиқ бўлганида, «Ювентус» 94 миллион евро сарфлаб Игуаинни сотиб олмаган бўлар эди. «Реал» ва «Барселона» алмашиб чемпион бўлгани учун уларнинг ўйинига кўп мухлис келади, деб ўйлайсизми? Йўқ, бунинг учун уларнинг маркетинг хизмати кечаю-кундуз иш билан банд бўладилар. Турли реклама роликлари, қимматбаҳо харидлар ва энг муҳими - ўша футболчиларни оммалаштириш ортида жуда катта меҳнат ётади.

Бизнинг «Локомотив», «Бунёдкор» ва «Пахтакор» эса нима учун стадионга мухлислар келмаётганига ҳали узоқ вақт тушуна олмасалар керак...

Умар БЕК

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика