UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  0 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  0 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  6 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  7 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  35 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3

Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди Янгиликлар

Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди

Марказий Осиё мамлакатлари чемпионатлари билан таништиришда давом этамиз.

ҚОЗОҒИСТОН

Ўзбекистонлик футболчилар

Одил Абдумажидов, Беҳруз Асқаров, Хуршид Мухторов, Шаҳбоз Умаров (барчаси – «Турон»)

Қозоғистон чемпионатида 7-тур ўйинлари якунланди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Улитау» – «Қайрат» – 1:4

«Женис» – «Актобе» – 0:1

«Атирау» – «Ордабаси» ­– 1:2

«Турон» – «Жетису» – 0:0

«Қайсар» – «Астана» – 1:1

«Елимай» – «Ўқжетпес» – 0:2

«Тобол» – «Қизилжар» – 2:1

Турнир жадвалида саккизтадан ўйин ўтказган «Қайрат» биринчи, «Астана» иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Тўпурарлар рўйхатида «Қайрат»нинг ёш форварди Дастан Сатпаев ва «Астана» ҳужумчиси Марин Томасов 6 тадан гол урган ҳолда етакчилик қилмоқда.

8-тур ўйинлари 10–11 май кунлари ўтказилади:

10 май

«Қизилжар» – «Улитау»

«Қайрат» – «Женис»

«Турон» – «Атирау»

«Астана» – «Тобол»

11 май

«Жетису» – «Ўқжетпес»

«Ордабаси» – «Қайсар»

«Актобе» – «Елимай».

ТОЖИКИСТОН

 Ўзбекистонлик футболчилар

Ҳамидулло Абдуҳакимов, Сардор Хурсандов, Миржалол Қосимов, Санжар Рихсибоев, Диёр Шавқиев, Иззатилла Турсунов, Зоир Турсунов (барчаси – «Эсхата»); Сухроб Бердиев, Бобур Қосимов, Абдужалил Маназаров, Мирзоҳид Мирзомаҳмудов, Жаҳонгир Сафаров, Сардор Саидов, Шаҳзод Шамсиддинов (барчаси – «Истаравшан»); Зафар Исмоилов («Ҳулбук»); Фирдавс Абдусалимов, Асилжон Бегимқулов, Ислом Тошпўлатов (барчаси – «Хўжанд»); Аюбхон Алимов, Рустам Қўчқоров (барчаси – «Панжшер»).

Тожикистон чемпионатида навбатдаги тур ўйинлари ортда қолди. «Истиқлол» мазкур турда ғалаба қозониб, пешқадамликка қайдган бўлса, «Вахш» ўз майдонида очко йўқотди. Навбатдаги тур ўйинлари 9–11 май кунлари ўтказилади.

ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ

Ўзбекистонлик футболчилар

Абдуғани Камолов («Абдиш-Ата»), Исмоил Абдуракҳмонов, Сарвар Аблаев, Жамшид Кобулов, Элдор Маматказин, Мирзокҳид Маматхонов, Нуриддин Нуриддинов, Муҳаммадали Турсунов (барчаси – «Алай»); Азамат Максумов, Тимур Набиев (барчаси – «Асиагол»); Дадахон Юсупов («Илбирс»), Шерзод Абдуллаев («Қирғизолтин»), Азиз Косибхонов («Мурас Юнайтед»), Фарҳод Мираҳмадов, Сирожиддин Башриддинов («Нефтчи»), Хушнуд Бозоров, Рустам Қучқоров, Шоҳруҳбек Муратов, Отабек Мўминов, Исмоилхон Охунхонов, Акмал Раҳимов, Шукуржон Рустамжонов, Марадона Сафаров, Беҳруз Шодмонов, Андрей Сидоров, Саидумар Содиқов, Жасурбек Умрзоқов (барчаси – «ЎшСУ-Алдиер»); Ислом Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Жаҳонгир Қушоқов, Жавоҳир Соҳибов (барчаси – «Ўзган»), Улуғбек Шарипов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов (барчаси – «Талант»).

Қирғиз Республикаси чемпионатида 8-тур ўйинлари ортда қолди. Турнир жадвалида «Мурас Юнайтед» пешқадамлик қилмоқда. Бир очко ортда бораётган «Алай» энг яқин таъқибчи ҳисобланади. Тўпурарлар жадвалида «Нефтчи» ҳужумчиси Эльдар Молдожунусов 6 та гол билан етакчилик қилмоқда. «Қирғизолтин» ҳужумчиси Нурбол Бактибеков ҳисобида 5, «Дордой» ярим ҳимоячиси Владислав Кобылянскийда 4 та гол мавжуд.

ТУРКМАНИСТОН

Туркманистон чемпионатида 9-тур ўйинлари ортда қолди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди: 

«Аркадағ» – «Аҳал» – 3:1

«Алтын Асир» – «Небитчи» – 1:0

«Шагадам» – «Ашхобод» – 1:0

«Марв» – «Копетдаг» – 0:1

Турнир жадвалида «Аркадағ» 6 ўйинда 18 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. «Аҳал» 8 ўйинда 18 очко жамғариб, иккинчи поғонада бормоқда. 10-тур ўйинлари 9 май кунига режалаштирилган. «Аркадағ» – «Алтин Асир» ўйини номаълум муддатга қолдирилди. 


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика