Марчелло Липпи: "Фақат стол тенниси ўйнашни биладиган болага футболни ўргатиш жуда мушкул"
29 авг 2017 20:22
Янгиликлар
Марчелло Липпи: "Фақат стол тенниси ўйнашни биладиган болага футболни ўргатиш жуда мушкул"
Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи Италия матбуотига интервью берди.
Сарлавҳаси "Фақат пинг-понг ўйнашни биладиган болага футболни ўргатиш жуда мушкул иш, ўзимни пионердек ҳис қиляпман" бўлган интервьюда Липпи мамлакатда футбол ривожланиши учун нималар қилинишини айтиб ўтган.
"Хитойда аҳоли жуда кўп, ёшларга футбол ўйнаш учун имконият кўпроқ яратилишини истайман. Фақат стол тенниси билан чекланиб қолиниши керак эмас", - дейди Липпи.
"Хитой Суперлигасига четдан кучли легионерлар олиб келиш билан иш битмайди".
"2030 йилги мундиални қабул қилиш Хитойга жуда катта фойда бўлар эди. Шунга интилиш лозим. Хитой футболи ривожи учун жуда яхши имконият", - дейди Марчелло Липпи.
Фикрлар