Marca: Бэйл "Реал" раҳбариятини огоҳлантирди, Роналду эса марказий ҳужумда ўйнамоқчи эмас
05 июн 2015 09:37
Янгиликлар
Marca: Бэйл "Реал" раҳбариятини огоҳлантирди, Роналду эса марказий ҳужумда ўйнамоқчи эмас
"Реал" вингери Гарет Бэйл ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнамоқчи эмаслигини билдирди.
Бэйл "Реал" раҳбариятига ўнг қанотда ўйнаётганлиги туфайли ўйини яхши чиқмаётганини таъкидлаган. Футболчи бошқа ўнг қанотда ўйнамоқчи эмас. Криштиану Роналду эса марказий ҳужумчи ролида ўйнамоқчи эмас.
Португалиялик футболчи майдонда қанотларни алмаштириб эркин ҳаракатланмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Рафаэль Бенитес Бэйлни чап қанотда, Роналдуни марказий ҳужумда ўйнатишни истаётганлигини таъкидлаганди.
Фикрлар