UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  0 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  6 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1

Марат Мифтахутдинов: "Абрамов руҳий томонлама анча чўкиб қолганди" Янгиликлар

Марат Мифтахутдинов: "Абрамов руҳий томонлама анча чўкиб қолганди"

Вадим Абрамов билан бирга «Астана» клубида ишлайдиган Марат Мифтахутдинов билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.
- Марат ака, Абрамов «Астана» мураббийлар штабида Мифтахутдинов ҳам бўлади, деди. Бу сиз учун кутилмаган чорлов бўлдими?
- Албатта, Қозоғистон вице-чемпиони бўлган клубда ишлайман, деб сира ўйламагандим. Бир томондан жуда қизиқ. Ҳозир Қозоғистон футболи ҳақида маълум маънода тасаввурга эгамизу, лекин бевосита ўша жараёнда қатнашиш қизиқарли бўлса керак.

- Абрамовнинг услубида кўпроқ психологик тайёргарлик устун туради. Шунингдек, ҳужумкор футболга ҳам мойиллик кучли. Бу услуб янги жамоаси ўйинида ҳам қўлланиладими?
- Бу икки ўйин услубидан ташқари, тўпни ушлаш, назорат қилиш, техникага асосланган футбол намойиш этишга ҳам эътибор қаратамиз. Қозоғистон футболида шу нарсалар етишмайди. Асосан ҳужумга эътибор бериб, дарвозага зарба бераверишади. Абрамов нимани қандай ўйласа, шуни амалиётга тадбиқ этади.

- Сиз сўнгги мавсумни «Машъал»да ўтказдингиз. Шу клубда бир пайтлар ишлаб кетган Виктор Кумиков айни пайтда Қозоғистоннинг «Шахтёр» жамоасини бошқаряпти. Қарағандаликлар ЕЧЛдан сўнг Европа Лигасида ҳам иштирок этишяпти. Бу мутахассис билан гаплашиб кўрмадингларми?
- Йўқ. Лекин унинг фикрлари биз учун қизиқарли бўларди. Балки, у асосий рақибларидан бирига маълумот бермас.

- Қозоғистон футболини бизникидан устун қўя бошлашди. Бу фикрларга қўшиласизми?
- Бизнинг футболдан кучли, дея олмайман. Тўғри, молиявий жиҳатдан бақувват клублар кўп. Қозоғистон УЕФАга ўтганидан сўнг мамлакат футболида ғарб футболига хос элементлар пайдо бўлди. Лекин умумий олганда, Ўзбекистон олий лигаси бироз бўлсада устунроқ кўриняпти.

- «Машъал» раҳбарияти кетишингизга қандай муносабат билдирди?
- Янги иш жойимда омад тилашди. Муборакда истеъдодли мураббий ишлаяпти. Унинг иш услубини ҳам ҳурмат қиламан.

- Астанада қаерда яшайсизлар?
- Ҳозирча клуб базасидан жой ажратишган. Шароитлар аъло даражада. Алоҳида уйга кўчиб ўтишга ҳожат йўқ.

- Абрамов мураббийлар штабида ёрдамчиларининг фикрини инобатга оладими?
- Бўлмасамчи. Барча иш ҳамжиҳатликда амалга оширилади. Ўйиндан олдин бизга ўз таркибимизни беришни сўрайди. Кейин ўзи тузиб чиққан таркиб билан таққослаб кўради.

- Эронга қарши ўйиндан кейин юзага келган истеъфодан сўнг Абрамов тушкун ҳолатга тушгани аниқ. Ҳозир мураббий ўзини қандай ҳис қиляпти?
- Узоқ муддат даволанди. Руҳий томонлама анча чўкиб қолганди. Бир йилга яқин севимли касбда ишламаслик бу жуда оғир. Аммо Карленович бу синовларни енгиб ўтди.

- Ўзбекистонда мураббийлар рейтинги тузиб чиқилса, шахсан сиз Абрамовни нечанчи ўринга қўярдингиз?
- (Бироз ўйланиб)... Биринчи ўринга. У билан бирга ишлаётганим учун бу фикрни билдирмаяпман. У терма жамоада мураббийлик қилган даврда бош жамоамиз ёрқинроқ, ҳужумкор ўйин намойиш этарди. Абрамовнинг истеъфоси кутилмаган ҳолда рўй берди. Назаримда, уни раҳбарият қўллаб-қувватлаши керак эди. Вадим Карленович 4-саралаш босқичига қуръа ташлангандаёқ, бу гуруҳдан чиқишимизга ишонганди.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика