UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Olamsport: Шаҳобиддин Зоиров Россияда, Истомин "Уимблдон"да қатнашади ва бошқа хабарлар  0 18:54Руни Англия терма жамоасига чақирилмади  3 18:45Роналду солиқ тўламагани учун қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин  8 18:27Португалиянинг Конфедерациялар кубоги учун кенгайтирилган рўйхати эълон қилинди  0 18:20Ёшлар лигаси. 12-тур. LIVE Ҳисоблар  0 18:14Санья: "Гризманн ҳар қандай жамоага кўникиб кетади, у АПЛ кашфиёти бўлиши мумкин"  0 18:12"Легионер мухлис". Иккинчи сон  2 17:49ВИДЕО. "Нефтчи" - "Навбаҳор" - 1:0  3 17:43Мхитарян: "Иккинчи гол урилган вазиятда у ерда бўлмаслигим керак эди"  2 17:34Кейруш Ўзбекистонга қарши тайёргарлик бошланганини Facebook'даги саҳифасида маълум қилди  9 17:25Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Таиланд - Ўзбекистон ОНЛАЙН ВИДЕО  16 17:18Биринчи лига. 11-тур учрашувлари бошланди. LIVE  11 17:12Диёр Туропов: “Локомотив”нинг муваффақиятига хисса қўшаётганимдан хурсандман  0 17:12Зидан Моратани "Реал"да қолишга кўндирмоқда  6 17:00UFC даги қирғизистонлик гўзал: Валентина Шевченко ҳақида  3

06 дек 18:30
Янгиликлар

Марат Мифтахутдинов: "Абрамов руҳий томонлама анча чўкиб қолганди"

Вадим Абрамов билан бирга «Астана» клубида ишлайдиган Марат Мифтахутдинов билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.
- Марат ака, Абрамов «Астана» мураббийлар штабида Мифтахутдинов ҳам бўлади, деди. Бу сиз учун кутилмаган чорлов бўлдими?
- Албатта, Қозоғистон вице-чемпиони бўлган клубда ишлайман, деб сира ўйламагандим. Бир томондан жуда қизиқ. Ҳозир Қозоғистон футболи ҳақида маълум маънода тасаввурга эгамизу, лекин бевосита ўша жараёнда қатнашиш қизиқарли бўлса керак.

- Абрамовнинг услубида кўпроқ психологик тайёргарлик устун туради. Шунингдек, ҳужумкор футболга ҳам мойиллик кучли. Бу услуб янги жамоаси ўйинида ҳам қўлланиладими?
- Бу икки ўйин услубидан ташқари, тўпни ушлаш, назорат қилиш, техникага асосланган футбол намойиш этишга ҳам эътибор қаратамиз. Қозоғистон футболида шу нарсалар етишмайди. Асосан ҳужумга эътибор бериб, дарвозага зарба бераверишади. Абрамов нимани қандай ўйласа, шуни амалиётга тадбиқ этади.

- Сиз сўнгги мавсумни «Машъал»да ўтказдингиз. Шу клубда бир пайтлар ишлаб кетган Виктор Кумиков айни пайтда Қозоғистоннинг «Шахтёр» жамоасини бошқаряпти. Қарағандаликлар ЕЧЛдан сўнг Европа Лигасида ҳам иштирок этишяпти. Бу мутахассис билан гаплашиб кўрмадингларми?
- Йўқ. Лекин унинг фикрлари биз учун қизиқарли бўларди. Балки, у асосий рақибларидан бирига маълумот бермас.

- Қозоғистон футболини бизникидан устун қўя бошлашди. Бу фикрларга қўшиласизми?
- Бизнинг футболдан кучли, дея олмайман. Тўғри, молиявий жиҳатдан бақувват клублар кўп. Қозоғистон УЕФАга ўтганидан сўнг мамлакат футболида ғарб футболига хос элементлар пайдо бўлди. Лекин умумий олганда, Ўзбекистон олий лигаси бироз бўлсада устунроқ кўриняпти.

- «Машъал» раҳбарияти кетишингизга қандай муносабат билдирди?
- Янги иш жойимда омад тилашди. Муборакда истеъдодли мураббий ишлаяпти. Унинг иш услубини ҳам ҳурмат қиламан.

- Астанада қаерда яшайсизлар?
- Ҳозирча клуб базасидан жой ажратишган. Шароитлар аъло даражада. Алоҳида уйга кўчиб ўтишга ҳожат йўқ.

- Абрамов мураббийлар штабида ёрдамчиларининг фикрини инобатга оладими?
- Бўлмасамчи. Барча иш ҳамжиҳатликда амалга оширилади. Ўйиндан олдин бизга ўз таркибимизни беришни сўрайди. Кейин ўзи тузиб чиққан таркиб билан таққослаб кўради.

- Эронга қарши ўйиндан кейин юзага келган истеъфодан сўнг Абрамов тушкун ҳолатга тушгани аниқ. Ҳозир мураббий ўзини қандай ҳис қиляпти?
- Узоқ муддат даволанди. Руҳий томонлама анча чўкиб қолганди. Бир йилга яқин севимли касбда ишламаслик бу жуда оғир. Аммо Карленович бу синовларни енгиб ўтди.

- Ўзбекистонда мураббийлар рейтинги тузиб чиқилса, шахсан сиз Абрамовни нечанчи ўринга қўярдингиз?
- (Бироз ўйланиб)... Биринчи ўринга. У билан бирга ишлаётганим учун бу фикрни билдирмаяпман. У терма жамоада мураббийлик қилган даврда бош жамоамиз ёрқинроқ, ҳужумкор ўйин намойиш этарди. Абрамовнинг истеъфоси кутилмаган ҳолда рўй берди. Назаримда, уни раҳбарият қўллаб-қувватлаши керак эди. Вадим Карленович 4-саралаш босқичига қуръа ташлангандаёқ, бу гуруҳдан чиқишимизга ишонганди.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  129
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  87
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: