UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  0 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  0 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  12 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  11 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  2 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  5 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  63 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  13 14:29МЮ Каземирога клуб топди   5 14:00Далот: "МЮ АПЛ чемпионлигини қўлга кирита олади"  9 13:33Жалолиддин Машарипов қачон қайтади? "Истиқлол" шифокори бу саволга жавоб берди  5 13:12Гвардиола: "Мени ишдан бўшатишлари мумкинлигига ишонмайман"  10 12:35Қирғиз Республикаси терма жамоаси асосий ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди  9 12:14Карло Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйинларга тайёрланиш - даҳшат"  39

Марат Мифтахуддинов: “Абрамов билан яна бирга ишлайманми ёки йўқми буни вақт кўрсатади” Янгиликлар

Марат Мифтахуддинов: “Абрамов билан яна бирга ишлайманми ёки йўқми буни вақт кўрсатади”

Маълумки, таниқли мураббий Вадим Абрамовнинг “Астана” клубини қабул қилиб олгани ўзбек футболи жамоатчилигида ўзига хос шов-шув уйғотди.
Миллий терма жамоамизнинг собиқ устози маълум муддатлик танаффусдан сўнг яна мураббийликка қайтди.

Вадим Карленович қозоқ клубига ўтганидан кейин, унинг янги жамоасида вакилларимиз ҳам бўлиши таҳмин қилинмоқда. Абрамовга қаерда бўлмасин, мураббийлар штабида яқиндан ёрдам бериб келган Марат Мифтахуддиновнинг ҳам ҳатто мухлислар “Астана”га “ўтказиб” бўлишди.

Бунга ойдинлик киритиш мақсадида Марат Валентинович билан боғландик.

- Яқин дўстингиз бўлмиш, Вадим Абрамов куни-кеча “Астана” клубини қабул қилиб олди...

- Ҳа, чиндан ҳам Карленович кеча Қозоғистонга жўнаб кетганди ва у ерда “Астана” клуби раҳбарлари билан учрашиб жамоани қабул қилиб олди.

- Абрамовнинг ушбу жамоага ўтиши, унинг кетидан бир қатор ҳамюртларимизнинг ҳам йўл олишига замин яратгандек. Мухлислар орасида шахсан сизнинг ҳам Абрамовга ёрдамчи мураббий бўлиб ўтаётганингиз тўғрисида гаплар юрибди. Буни қандай изохлайсиз?

- Ҳозирча бу борада аниқ бир гап айтишим қийин. Эхтимол ҳақиқатдан ҳам Қозоғистонда ишларман. Ҳаммаси Вадим Карленовичнинг Тошкентга қайтиб келганидан сўнг ойдинлашади. Одатда янги мураббий бирор бир клубни қабул қилиб олганида, ўзи билан бирга ёрдамчиларини ҳам олиб боради. Лекин айни пайтда “Астана”да вазият қандай эканлигини билмайман. Буни аввало бош мураббий ҳал қилади.

- Абрамов қўшни юртда ҳам ҳамкорликни давом эттириш таклифи билан чиқса, рад этмасангиз керак?

- Бу мураббий билан узоқ йиллар давомида бирга ишладик. Қарашларимиз ҳам мос. Агар шундай имконият туғилса балки “Астана”га кетарман... Чунки бу жамоа келаси йил европа лигасида иштирок этади. Бундан имконият кейинчалик яна бўладими йўқми, билмайман. Юқорида айтганимдек, ҳаммаси яқин кунларда ойдинлашади.

- Лекин “Машъал” клуби раҳбарлари ҳам сизни осонликча қўйиб юборишни истамаслиги аниқ?

- (Кулиб) Ҳа, тўғриси Абрамовнинг “Астана”га ўтганидан хабар топган клубимиз аъзолари дархол қўнғироқ қилиб, хазиломуз тарзда, “биздан кетмайсизми, ишқилиб” қабилида саволлар билан мурожаат қилишди. “Машъал”да жорий йил ёрдамчи мураббий сифатида ишладим. Келаси мавсум учун ҳам бош мураббий билан маслаҳатлашган холда, режалар ишлаб чиққанмиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика