UZ

Сўнгги янгиликлар

12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  0 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  8 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  13 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  15 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  5 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  9 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  16 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  16 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2

Марат Бикмаев - апрель ойининг энг яхши футболчиси Янгиликлар

Марат Бикмаев - апрель ойининг энг яхши футболчиси

championat.asia талқинига апрель ойининг энг яхши футболчиси деб "Локомотив" ҳужумчиси Марат Бикмаев тан олинди.

Апрель ойида Ўзбекистонинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби  анчагина муваффақиятли иштирок этди.

Клуб ҳужумчиси "Насаф" ва "Пахтакор" билан ўйинларда ўз ҳисобига иккитадан гол ёзиб қўйди. Унинг урган голлари жамоасига мана шу муҳим баҳсларда ғалаба келтирди.

"Обод" устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабага ўз голи билан хисса қўшди. Айни пайтда Бикмаев 9та гол билан олий лига тўпурарлари орасида якка пешқадам бўлиб турибди.

Бундан ташқари, ҳужумчи ўтган ойда клуби сафида Осиё чемпионлар лигасида ҳам голлар уришга эришди. Эроннинг "Истиқлол" клуби билан Тошкентдаги баҳсда Бикмаевнинг ягона голи жамоасига бир очко келтирди. "Ал Таавон"га қарши Тошкентдаги баҳсда Бикмаев рақиб дарвозасига бир йўла учта гол уриб хет-трик расмийлаштирди.

Апрель ойида олий лигада Хуршид Ходжаев "Олмалиқ", Амиржон Сафаров "Динамо", Игорь Таран "Шўртан" ва Суҳроб Бердиев "Қўқон-1912" каби футболчилар ҳам лауреат бўлишга лойиқ ўйин намойиш этишди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лиганинг энг яхши футболчиси деб "Қўқон-1912" ҳужумчиси Филип Райевац тан олинган эди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика