UZ

Сўнгги янгиликлар

23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  3 23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  11 23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  4 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  12 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  10 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  60 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3

Марадонанинг вафоти ҳақида «Твиттер нима дейди?» Янгиликлар

Марадонанинг вафоти ҳақида «Твиттер нима дейди?»

25 ноябрь – футбол учун қайғули кунга айланди.

Диего Армандо Марадона 60 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Футбол ўзининг даҳосидан айрилди, ишонаверинг. Бу ҳақида ёзмаган, ўз қайғусини билдирмаган инсон қолмади. Чинакамига даҳо бу оламни тарк этганини сездик. Либертадорес кубогининг ўйини қолдирилди, Европадаги мусобақалар бир дақиқалик сукут билан бошланадиган бўлди, ҳатто футбол қироли Пеле ҳам муносабатини билдирди. «Қачондир самода у билан бирга тўп тепамиз» деди Пеле. Афсусланадиган жиҳати футбол ўзининг қиролини ҳам йўқотади.

Твиттерда бу ҳақида ёзилган твитлар кўп, биз энг сара твитларни йиғиб чиқдик, марҳамат.


Марадона эришган ютуқлар:

 


Катта авлод вакилларидан бу ишни қилганлар кўп бўлса керак:
 


Ростан ҳам, футболнинг шумболаси…
 


У нафақат майдоннинг ичида, балки майдон ташқарисида ҳам эътиборни ўзига торта оларди:
 


Мессига “message”:
 


Марадона эволюцияси:
 


Марадона оддий футболчи эмас эди:
 


Чалажон футбол даҳосини йўқотди:
 


Чин фикр:
 




Криштиану Роналду: «Бугун мен дўстим билан хайрлашаман, дунё даҳо билан абадий хайрлашмоқда. У ҳар доим энг яхшиларидан бири бўлган. Тенгсиз сеҳргар. У кетади, лекин улак мерос қолдирди ва бу мерос ҳеч қачон тўлдирилмайди. Хотиржам дам олинг. Сизни ҳеч қачон унутмаймиз!»

 


Серхио Агуэро: «Биз сизни ҳеч қачон унутмаймиз. Сиз доимо биз билан бирга бўласиз!»
 


Андрес Иниеста: «Сизнинг хотирангиз абадий бўлади. Биз сизни ҳеч қачон унутмаймиз. Хотиржам дам олинг Диего!»
 


Роналдиньо: «Менинг оиламга ва ушбу даҳони севадиган ҳар бир кишига ҳамдардман. Дўстим, менинг кумирим, менинг 10-рақамим, ўйинларда ёки оддий кечки овқатда бўлсин ҳар бир дақиқангиз учун ташаккур!»
 


Хавер Маскерано: «Бизга берган барча нарсаларингиз учун Диего сизга раҳмат!!! Жойингиз жаннатда бўлсин!»
 


Диего Форлан: «Мен сизнинг футболингиздан, сизнинг сеҳрингиздан завқландим. Катта раҳмат! Хотиржам дам олинг!»
 


Икер Касильяс: «Футбол учун қайғули кун. Марадона вафот этди. Ушбу спорт турининг даҳоси»
 


Карлос Тевез: «Сиз ўлмассиз, ҳеч қачон ўлмайсиз, ҳар доим қалбимда яшайсиз!!!»
 


Киллиан Мбаппе: «Сиз футбол тарихида абадий қоласиз. Бутун дунёга берган барча завқингиз учун ташаккур! Ланъати 2020 йил!»
 




Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика