UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Марадона: "Блаттер - қари мафиоз, ўғри, унинг бошчилигида футбол коррупцияга ботди" Янгиликлар

Марадона: "Блаттер - қари мафиоз, ўғри, унинг бошчилигида футбол коррупцияга ботди"

Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Диего Марадона ФИФА президенти Йозеф Блаттерни танқид қилди.

29 май куни ФИФА раҳбарлиги учун сайлов бўлиб ўтади, ушбу сайловда Блаттерга фақат Иордания шаҳзодаси Али Ал-Ҳусайн рақиблик қилади.

"Футбол сўнгги йилларда яхши томонга ўзгаргани йўқ. Унинг асосий ишчи ташкилоти коррупция майдонига айланиб қолди. Футболга бефарқ бўлмаган инсон учун Блаттер қўл остидаги ФИФА шарманда ва тушунмовчиликка айланди.

Кўпчилик Блаттерни мафиозга ўхшатиб у билан фахрланади. У аёллар футболини ривожлантириш ва ирқчиликка қарши курашиш ҳақида гапирди. Йозеф бу муддат давомида нима билан шуғулланди? Жавобини ҳамма билади: Атрофига чўнтагини пул билан тўлдиришни истаганларни йиғиб олди. Агар у ҳалол инсон бўлганида ўз вақтининг ярмини молиявий кузатувлардан қочиш учун ишлатармиди?

Нега бу 79 ёшли тулки яна бир бора сайланиши керак? Унинг дўстлари хонадаги мебеллардан ташқари ҳамма нарсани ўғирлаб бўлди, Блаттер эса ҳеч нарсани билмаслигини таъкидлаяпти. Бали биз уни беайб алиё Зепп деб атармиз? Агар ташкилот зарарга ишлаётган бўлса, демак ҳамма пора олмоқда, сен эса ҳеч нарсани билмайсан, сен ё ақмоқсан ёки ўғри. Барча коррупцияга қарши текширувлар футболни нафрат денгизига ғарқ қилади. Қайси спортни футболчалик таниқ қилишади? Барчаси Блаттер туфайли.

Асосий ҳомийлар Continental, Castrol и Johnson & Johnson футболдан бош олиб кетишди. Европа маслаҳат кенгаши Блаттерни 100 млн. доллар миқдоридаги пул йўқолишида айблаяпти. ФҚБ ЖЧ-2022 қайси шартлар асосида берилгани борасида иш олиб бормоқда. Бизга ФИФА учун ёш, билимдон етакчи керак эмас. Биз шунчаки футбол қайтишини истаймиз" - дейди Марадона.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика