UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  0 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  60 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1

Манчини: "Италия терма жамоаси Польша билан ўйинда жуда кўп хато қилди" Янгиликлар

Манчини: "Италия терма жамоаси Польша билан ўйинда жуда кўп хато қилди"

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Польшага қарши бўлиб ўтган Миллатлар лигаси 1-тур учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.

"Бу биринчи учрашув, ша сабабли хато бўлишини кутгандим. Жамоа яхши ўйин кўрсатди. Бироқ жуда кўп хатога йўл қўйдик. Польшаликлар қарши ҳужумларга ўтиш имкониятига эга бўлиб, дарвозамизни аниқ нишонга олишди.

Балотелли ҳақида гапирадиган бўлсам, унга ўйин амалиёти керак. У халқаро аренада тажрибага эга, бироқ жисмоний тайёргарлик юқори даражада эмас.

Ғалаба қозона олмаганимиздан хафаман, аммо алоҳида футболчиларнинг ўйинидан кўнглим тўлди. Кейинги учрашув Португалия терма жамоасига қарши бўлиб ўтади, бир нечта ўзгаришлар бўлади. Польшага қарши иккинчи бўлимдаги ўйинимизни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Навбатдаги баҳсда ижобий натижага эришиш керак" - дейди Манчини.

Португалия - Италия учрашуви 10 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика