UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22Беллингем кейинги мавсум стартини ўтказиб юбориши мумкин  0 15:32Туркманистон 32 йилдан сўнг Тошкентда гол урди, Алиқуловда дебют ва бошқа фактлар   5 15:02"Интер" Мартинес билан келишиб олди  0 14:434 та гол, 27 минг мухлис ва чиройли ғалаба. Ўзбекистон – Туркманистон учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Ле Норман "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 12:24Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" "Андижон" устидан иродали ғалабага эришди  2 12:02"Рома" Де Росси билан шартномани узайтиради  0 11:39Адарабиойо фаолиятини "Челси"да давом эттиради  2 11:17Саутгейт нима сабабдан Магуайр Европа чемпионатида иштирок этмаслигига изоҳ берди  9 10:52FourFourTwo талқини бўйича энг яхши таянч ярим ҳимоячиси номи маълум бўлди  5 10:01«Барселона»нинг 2025 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум қилинди  7 09:35Элдор Шомуродов: "Асосийси уч очкога эга бўлдик, Эронга ҳам ғалаба учун борамиз"  15 09:26Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум  13 09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  17 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  4

Манчини: "Испанияга қарши ўйин Бельгия билан бўлган учрашув каби ўтади" Янгиликлар

Манчини: "Испанияга қарши ўйин Бельгия билан бўлган учрашув каби ўтади"

Италия бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 ярим финалида Испанияга қарши ўйиндан кутаётганлари билан ўртоқлашди.

"Бир гуруҳ футболчилар билан шунча вақтни ўтказиш осон эмас. Аммо футболчилар, мураббийлар ва қолган ходимларнинг ўзаро муносабатлари жуда яхши. Барчамиз яхши ишлаяпмиз ва сешанба оқшомида энг яхши ўйинимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. Учрашувлар олдидан асабийлашмаяпман, чунки тайёргарлик кўриш ва тажрибалар ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган барча хатоларни бартараф этиш керак ва сиз бу жараёнга тўлиқ сингиб кетасиз. Аммо дастлабки голни уриш ҳақида гап кетганда, албатта, асабийлашиш бор ҳолат. Бельгияга қараганда Испания билан ўйнаш осонроқ бўладими? Ўйлашимча, худди бельгияликларга қарши ўйин каби қийин бўлади. Фарқи шундаки, улар турлича футбол намойиш этадиган икки хил жамоа. Шундай қилиб, Испания биз учун кўплаб муаммоларни туғдириши мумкинлигини англаб, бошқача тайёргарлик кўришимиз керак. Сешанба оқшомида воқеалар қандай бўлишини билмайман, аммо бу бизнинг қобилиятимизни синовдан ўтказадиган ўйин бўлади. Испания ақл бовар қилмайдиган жамоа, улар буни йиллар давомида исботлаб келмоқдалар. Айрим позицияларини ёш футболчилар эгаллагани муҳим эмас. Уларда ҳанузгача ажойиб жамоа ва жуда қобилиятли мураббий бор", — дейди Манчини.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика