Манчини: "Эртами кечми "Интер" билан ЕЧЛ совринини қўлга киритган бўлардим"
26 апр 2020 11:13
Янгиликлар
Манчини: "Эртами кечми "Интер" билан ЕЧЛ совринини қўлга киритган бўлардим"
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини "Интер"даги фаолиятини ёдга олди.
Эслатиб ўтамиз, Манчини 2004-2008 йиллар давомида "Интер"ни бошқарди, кейинчалик 2014-2016 йилларда ҳам миланликларни бошқарди.
"Биз жуда кучли жамоа тузгандик. 2008 йили мен кетганимдан кейин жамоага 5-6 нафар яхши футболчиларни олиб келишди. Мен ҳам ўшанда эртами кечми шундай жамоа билан ЕЧЛни ютган бўлардим. Бироқ соврин албатта Жозе Моуриньюники", - деди Манчини.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" 2010 йили Жозе Моуринью қўл остида Европа чемпионлар лигаси совринига эга чиққан.
"Интер"га қайтганимдан кейин мендан кўпроқ диққатлироқ бўлиш талаб қилинди. Биз бир неча ой давомида А Сериянинг пешқадами бўлиб турдик. Агарда яна бироз вақт бўлганида чемпионликка ҳам эришардик. Бироқ бу футбол, унда "агар" сўзи ишлатилмайди", - деди Манчини.
Фикрлар