

Таъкидланишича, "Манчестер Юнайтед" ўтган молийявий йил давомида 23,2 миллион фунт стерлинг зарар кўрган. Бундан ташқари, клубнинг соф қарзи айни пайтда 474,1 миллион фунтни ташкил қилмоқда. Бу ўтган даврга нисбатан 133 фоизга кўпдир (203,6 млн). "Қизил иблислар"нинг даромади ҳам 19 фоизга камайди ва 509 млн фунтни ташкил қилди.
Молиявий кўрсаткичларнинг ёмонлашувига коронавирус пандемияси ва унинг футбол мусобақаларига ўтказган таъсири сабаб бўлди.



