"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди
18 сен 19:52
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди
Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиқарилган тақдирда Рубен Аморимнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар рўйхатига киритилди.
Аввалроқ, "қизил иблислар" босслари португалиялик мутахассисга вазиятни ўнглаш учун учта ўйин бергани маълум бўлганди. Агар Аморим натижаларни яхшилай олмаса, у ишдан бўшатилади.
Манбанинг ёзишича, клуб Оливер Гласнер, Марк Силва, Андони Ираола, Маурисио Почеттино ва Гарет Саутгейтни тайинлаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Майкл Керрик футболчи сифатида 2006 йилдан 2018 йилгача МЮ шарафини ҳимоя қилган. Инглиз "қизил иблислар" сафида жами 464 та ўйин ўтказган. Уларда афсонавий ярим ҳимоячи 24 та гол уриб, 35 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар