"Манчестер Юнайтед" Видаль учун курашга қўшилди

Alisher
16 апр 2020, 12:50
"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль учун таклиф тайёрлади.

Шу билан бирга, "Барса"нинг чилилик ўйинчиси Италияга йўл олишни маъқул кўрмоқда. Футболчига Миланнинг "Интер" клуби қизиқмоқда.

Қўшимча қилиш керакки, "кўк-анорранглилар" Видалнинг сотувидан 20 миллион евро атрофида ишлаб олишмоқчи.

Чилилик футболчи жорий мавсум Ла Лигада 22та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›