

Аввалроқ “Бавария”да ижарада бўлган Хамес Родригеснинг ёзда “Реал”га қайтиши ҳақида хабар берилганди. Аммо “Қироллик клуби” футболчини сотиш ёки яна бошқа клубга ижарага бериш ниятида. Айни дамда 27 ёшли колумбиялик футболчининг трансфери 36 млн фунтга баҳоланмоқда.



