"Манчестер Юнайтед" Шоу билан музокараларни тўхтатди

Mirjalol Normatov
15 май 2022, 16:29
"Манчестер Юнайтед"дагилар ҳимоячи Люк Шоу билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни тўхтатди.

"The Telegraph" хабарига кўра, клубдагилар жамоанинг янги устози Эрик тен Хаг футболчии билан шахсан учрашиб, суҳбат олиб боришларини истамоқда. Шундан кейин якуний қарор эълон қилинади.

26 ёшли англиялик футболчининг "қизил иблислар" билан келишуви 2023 йил ёзига қадар давом этади. Шоу 2014 йилдан буён манкунианликлар таркибида ўйнамоқда. Ушбу мавсумда у 27 ўйинда қатнашиб, 5 голга ассист бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph