"Манчестер Юнайтед" Серхио Ромерони ЕЧЛда рўйхатдан ўтказмади

Mirjalol Normatov
13 окт 2020, 22:44
"Манчестер Юнайтед" посбони Серхио Ромеро трансферлар ойнасининг сўнгги кунида "Эвертон"га ўтиши мумкин эди.

"The Athletic" хабарига кўра, ўшанда "ирислар" посбоннинг ижарасига 2 млн евро таклиф қилган, бироқ манкунианликлар бунга рад жавобини берган. Қизиқ томони шундаки, "қизил иблислар" 33 ёшли дарвозабонни ЕЧЛда рўйхатдан ўтказмаган. Бу эса раҳбарият ва кипернинг ўртасидаги муносабатларга ёмон таъсир қилган. Ўз навбатида раҳбарлар ҳам бу борада Ромеро билан гаплашиб олмаган.

Айтилишича, "Манчестер Юнайтед" дарвозабонни 8 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic