"Манчестер Юнайтед" Санчо билан 100 млн фунт эвазига шартнома имзолашга яқин
18 июл 2020 14:20
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Санчо билан 100 млн фунт эвазига шартнома имзолашга яқин
"Манчестер Юнайтед" "Боруссия" (Дортмунд) ҳужумчиси Жейдон Санчони харид қилишга тайёр.
Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда.
Клублар вингернинг трансфери бўйича келишувга эришишга яқинлар. Футболчининг ўзи Англияга қайтишга қарши эмас.
Трансферга шахсан МЮ бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер қизиқмоқда, У Санчони Маркус Рэшфорд ва Мейсон Гринвуд билан учлик сифатида кўрмоқда.
Олдинроқ Англия клуби Санчони 55 миллион еврога баҳолаётгани, "Боруссия" эса 120 миллион евродан камига сотмаслиги ҳақида хабарлар янграган эди. Энди эса клублар келишувга яқинлар.
Санчо Бундеслига доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 17та ассист қайд этди.
Манба: metaratings.ru
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар