"Манчестер Юнайтед" Роналдуни ортга қайтаришдан бош тортди
14 ноя 2020 14:56
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Роналдуни ортга қайтаришдан бош тортди
МЮ раҳбарияти "Ювентус"нинг 35 ёшли португалиялик форварди Криштиану Роналдуни ортга қайтаришдан бош тортди.
"Қизил иблислар"га ўйинчининг юқори трансфер нархи ва маоши тўғри келмайди.
Эслатиб ўтамиз, ўйинчи 2003-2009 йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" таркибида тўп тепган.
Криштиану "Олд Траффорд"даги муваффақиятли мавсумдаги сўнг Мадриднинг "Реал" клубига йўл олган эди. У 2018 йилдан буён Туриннинг "Ювентус" жамоасида ўйнайди.
Роналду жорий мавсум А Серия доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар