"Манчестер Юнайтед" Португалия терма жамоаси вингери учун таклиф тайёрламоқда
26 мар 13:05
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Португалия терма жамоаси вингери учун таклиф тайёрламоқда
"Манчестер Юнайтед" Лиссабоннинг "Спортинг" клуби вингери Франсишку Тринканни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.
25 ёшли футболчи жорий мавсумда ўзини ёрқин кўрсатмоқда, шу сабабли матбуот уни тез орада топ-клублардан бирига ўтиши билан боғламоқда.
"Барселона"нинг собиқ футболчиси учун асосий даъвогар "Спортинг"нинг собиқ устози Рубен Аморим бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" ҳисобланади. Журналист Саймон Маллокнинг ёзишича, "қизил иблислар" аллақачон "шерлар" ҳужум чизиғи етакчисига трансфер таклифи тайёрламоқда. Эҳтимолий битим қиймати 30 млн фунт стерлингга (деярли 36 млн евро) баҳоланмоқда.
Франсишку Тринкан яқинда Миллатлар лигаси доирасида Данияга қарши ўйинда (5:2) дубль қайд этиб, Португалия терма жамоаси сафидаги илк голларини урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар