

Манбага кўра, шартнома муддати тугаши сабабли мавсум охирида жамоани тарк этиши кутилаётган Поль Погба ўрнига Сербия терма жамоаси футболчиси олиб келиниши режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти келаси ҳафтада Милинкович-Савич вакиллари билан учрашмоқчи.
27 ёшли футболчи жорий мавсумда А Сериянинг 32 та ўйинида майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.



