"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади
18 ноя 15:11
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади
МЮ ёзги трансфери Беньямин Шешконинг тикланиш муддати эълон қилинди.
"Sky Sports" хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед"нинг 22 ёшли футболчиси АПЛ 11-турида "Тоттенхэм"га қарши ўйинда жароҳат олганидан сўнг 1 ойгача сафдан чиқди.
Словениялик ҳужумчига тизза жароҳати ташхиси қўйилган. Клуб тиббий ходимларининг сўзларига кўра, жароҳат жиддий эмас ва у 4 ҳафта ичида тўлиқ соғайиб кетиши кутилмоқда.
Шешко ўтган ёзда Германиянинг "Лейпциг" жамоасидан 77 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. У ушбу мавсум "қизил иблислар" сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар