"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди
20 дек 2025 12:58
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди
"Интер"нинг 29 ёшли нидерландиялик ҳимоячиси Дензел Дюмфрис учун "Манчестер Юнайтед”, "Астон Вилла" ва “Ньюкасл" клублари кураш олиб бормоқда.
Яқинда тўпиғидан олган жароҳатига қарамай, АПЛ клублари футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Инсайдерлар маълумотига кўра, инглизлар Дюмфрис баҳорда жароҳатидан фориғ бўлгач, уни кузатиб бормоқчи. Ёзда воқеалар ижобий ривожланса, шартнома таклиф қилиш кўзда тутилган.
Дюмфрис 2021 йилдан бери "Интер"да ўйнамоқда. Ҳимоячи бу мавсумда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар