

"Астон Вилла" ярим ҳимоячи учун тахминан 85 миллион фунт сўрайди.
“Канонирлар" ярим ҳимоячиси Деклан Райс Морганни лондонликларга қўшилишга ундамоқда. Бирмингемликлар молиявий фейр-плей сабаб ўйинчиларни сотишлари керак. Шунга қарамай, Рожерснинг узоқ муддатли шартномаси "Вилла"нинг музокара позициясини кучайтиради.
Рожерс ўтган мавсумда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.




