UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  1 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  38 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  5

"Манчестер Юнайтед" дарвозасини 2 сония қўриқлаган посбоннинг ноёб карьераси Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" дарвозасини 2 сония қўриқлаган посбоннинг ноёб карьераси

У МЮ дарвозасини атиги 2 сония ҳимоя қилди ва АПЛда бошқа ҳеч қачон кўринмади. Ҳар ҳолда у "қизил иблислар" сафида ўйнашга улгурди.

Англиядан ноёб воқеа

1999 йил 22 августда Премьер-лиганинг 4-тур доирасида "Манчестер Юнайтед" "Хайбери"да "Арсенал" билан ўйнади. Биринчи бўлим охирида мезбонлар олдинга чиқиб олишди. Бергкампнинг узатмасидан сўнг Юнгберг гол урди. Аммо иккинчи бўлимда меҳмонлар ўйин тизгинини ўзгартира олишди.

Лондон клуби сўнгги сонияларда ҳисобни тенглаштириш имкониятига эга бўлди. Стандарт вазият, қанотдан узатма, Метю Апсоннинг бош билан берган зарбаси ва тўп Раймонд ван дер Гоувнинг қўлида. Бироқ, "Арсенал" ҳимоячиси дарвозабоннинг қўлидаги тўпга зарба берди ва меҳмонлар посбони тўпни қўли билан бирга дарвозага олиб кирди. Табиийки, учрашувни бошқараётган ҳакам Грем Пол голни ҳисобга олмади ва қоидабузарликни қайд этди. 

Ушбу вазиятда ван дер Гоув бошидан жароҳат олди. Нидерландиялик посбонни замбилда олиб чиқиб кетишди.


Ҳакамнинг учрашув якунига етганини билдирувчи сўнгги ҳуштаги чалинганича йўқ, шунинг учун меҳмонлар дарвозабонни алмаштириши керак эди. "Манчестер Юнайтед"нинг захира ўриндиғида ким бор? Марк Боснич жароҳати туфайли қайдномага киритилмаган эди, шу сабабли фақат учинчи дарвозабон 21 ёшли Ник Калкин захирада ўтирибди.

Калкин майдонга югуриб тушди, тўпни тепди ва бош ҳакам Пол ҳуштак чалиб ўйинни якунлади. Ник майдонда фақат 2 сония ҳаракат қилди. Бу унинг Премьер-лигадаги дебюти эди, аммо у  шундан сўнг бошқа у ерда кўриниш бермади.

Калкин 1997-2002 йилларда Манчестер клуби аъзоси ҳисобланган, лекин бу вақт давомида у ижара асосида "Халл Cити", "Бристол Роверс", "Ливингстон" каби клубларда ижарага берилди. Кейин эса эркин агент сифатида "Куинз Парк Рейнжерс"га кўчиб ўтди. Лондон жамоасида икки мавсум ўтказди (22 ўйин) ва жароҳат туфайли 26 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади. Ник шундан сўнг боғдорчилик билан шуғулланган, дарвозабонларга мураббийлик қилган, шунингдек, вақти-вақти билан ишқибозлар учун ўйнаган.

Аммо бу билан унинг футбол ҳақидаги ҳикояси тугамади. 2005 йилда "Манчестер Юнайтед" мухлислари америкалик Глейзерлар оисласининг севимли клублари эгасига айланишидан норози бўлиб, ўнинчи дивизионда ўз жамоалари — "Юнайтед оф Манчестер"ни ташкил қилишди.

2014 йилда Калкин еттинчи лигага чиққан "Юнайтед оф Манчестер"га таклиф қилинди. Ник 3та ўйинда дарвозани ҳимоя қилди ва "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Юнайтед оф Манчестер" жамоалари учун ўйнаган биринчи футболчига айланди.  

Мана, ноёб карьера!

Хуршида Абдикулова таржимаси

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика