"Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашувига ҳакамлар тайинланди
22 фев 2023 20:15
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашувига ҳакамлар тайинланди
Пайшанба куни Европа лигаси плей-офф босқичининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.
Марказий қарама-қаршилик "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" ўртасида бўлади (дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган).
УЕФА расмий сайти саҳифаларида ҳакамлар тайинланиши ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, “Олд Траффорд”да франциялик Клеман Тюрпен бригадаси ишлайди. ВАРда эса Тюрпинга ҳамюртлари Жером Брисар ва Вилли Делажо ёрдам беришади.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашуви 24 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар