

Грант эртага "Сток Сити" билан шартномаси якунланади ва эркин агентга айланади. У "Манчестер Юнайтед"да учинчи дарвозабон бўлади.
"Юнайтед"нинг ёш дарвозабони Дин Хендерсон эса "Шеффилд"га ижарага берилган, Жоэль Перейра ҳам яқин орада бошқа жамоага ўтади. Сэм Жонстон эса "Астон Вилла" дарвозабони бўлиб турибди. Уларнинг барчаси ижарада тўп сурмоқда.
Грант 2016 йилнинг октябрь ойида "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувда ҳаракат қилган ва баҳснинг энг яхши футболчиси бўлган.



